Ўзбекистондаги энг катта ҳарбий полигон очилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасидаги энг катта полигон – Марказий ҳарбий окгугга қарашли “Каттақўрғон” дала-ўқув майдони фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ушбу дала-ўқув майдонининг очилиш маросимида мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов, Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи генерал-майор Павел Эргашев, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Ойбек Саидов, “Ўзбекистон Қаҳрамони”, Нуроний жамғармаси Самарқанд вилояти бўлими раиси Ҳасан Нормуродов, фахрийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Очилиш маросимидан кейин мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов бошчилигида замонавий дунё талабларига мос келадиган ўқув синфлари, тиббиёт пункти, ётоқхоналар, ошхона, спорт зали, маданият маркази ҳамда жанговар техникалар ва автомобиллар тураржойлари кўздан кечирилди.

Полигон инфтузилмасидан сўнг навбат дала-ўқув майдонини назардан ўтказишга келди. Ўзбекистондаги энг катта полигон чиндан ҳам дунё стандардларига тўла-тўкис жавоб беради. Унда бир вақтнинг ўзида барча турдаги жанговар техникаларни қўллаган ҳолда ўқув-машғулотарини олиб бориш имконияти яратилган.

Ўтказилган амалий ўқув машғулотларида ҳарбий хизматчилар замонавий полигонда яратилган ўқув жойларида билим ва кўникмаларини намойиш қилишди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий окгуг полигон

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг