Аграр университетда мустақил факультет ташкил этилади

Жамият

image

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент давлат аграр университети таркибида юридик шахс сифатида мустақил фаолият юритадиган Агробиология факультетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Адлия вазирлигининг 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб тажриба-синов тариқасида Агробиология факультетини Тошкент давлат аграр университети таркибида мустақил фаолият юритадиган юридик шахс сифатида муассаса шаклида ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланиши мумкин.
Қуйидагилар мустақил факультетнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:
•    қишлоқ хўжалигида фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциясини уйғунлаштириб замонавий таълим тизими ва педагогик ҳамда ахборот-коммуникацион технологияларини жорий қилиш;
•    республика тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиқиб қишлоқ хўжалиги экинларининг селекция ва уруғчилигини ривожлантириш борасида илмий-тадқиқот ва тажриба-синов ҳамда олий малакали кадрлар тайёрлаш ишларини амалга ошириш;
•    илғор хорижий тажрибалар асосида мустақил факультет таркибидаги таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг ўқув режаларини таълимнинг кредит-модуль тизимига босқичма-босқич ўтказиш механизмларини ишлаб чиқиш;
•    ўқув-лаборатория базасини модернизациялаш, фан дастурларида соҳа бўйича замонавий ишлаб чиқариш жараёнлари, юқори унумли ва ресурстежамкор илғор технологиялар бўйича билимларни акс эттириш;
•    талабаларнинг ўқув машғулотлари, малакавий амалиётларни ўтишда инновацион ва янгича фикрлашга йўналтирадиган янги ўқитиш технологиялари ҳамда интерфаол услубларни, шу жумладан талабаларнинг мустақил изланишини таъминловчи механизмларни кенг жорий этиш;
•    ривожланган хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар, илмий ва илмий-педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва стажировкаларини ташкил этиш;
•    қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожланган хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда икки томонлама тан олинадиган қўшма таълим дастурлари ва қўшма факультетларни ташкил этиш;
•    профессор-ўқитувчилар, илмий-тадқиқотчилар, талабаларнинг инновацион технологияларни яратиш ҳамда жорий этиш борасидаги ташаббускорлиги ва моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида давлат хусусий шериклик шартлари асосида “Кичик инновацион корхона”лар ташкил этиш;
•    фермер хўжаликлари раҳбарлари ва пахта-тўқимачилик кластерлари мутахассислари учун семинар-тренинглар ҳамда ахборот-маслаҳат хизматларини ташкил этиш, бакалавр, магистр, докторантларнинг амалиёти ҳамда илмий тадқиқотларини ўтказиш;
•    давлат илмий-техник дастурлари доирасида бажариладиган лойиҳалар ҳамда халқаро ташкилотларнинг грантлари танловида иштирок этиш, соҳага доир долзарб мавзулар юзасидан илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;
•    қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда замонавий агротехнологиялари ва алмашлаб экиш тизимини, ноанъанавий ва кам тарқалган қишлоқ хўжалик экинларини республикамиз тупроқ-иқлим шароитига мослаштириш ҳамда етиштириш агротехнологияларини ишлаб чиқиш;
•    касаллик ва зараркунандалардан ҳоли бўлган (in-vitro усулида) қишлоқ хўжалик экинларининг уруғ ва кўчатларини етиштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига юқори самара берадиган органик деҳқончилик тизимларини танлаш, ишлаб чиқаришга кенг татбиқ этиш бўйича амалий кўникмаларни шакллантириш.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан биргаликда 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб мустақил факультетга талабаларни қабул қилиш сони ўрнатилган тартибда ҳар йили тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларида ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
•    Мустақил факультет декани лавозими филиал директори лавозимига, декан ўринбосарлари эса филиал директори ўринбосарлари лавозимларига тенглаштирилади.
•    Мустақил факультетнинг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгиланади:
•    Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
•    тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
•    хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
•    жисмоний ва юридик шахсларнинг хомийлик хайриялари;
•    давлат илмий-техник дастурлари доирасида бажарилаётган лойиҳалар маблағлари;
•    халқаро молия институтларининг грантлари;
•    қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


Мақола муаллифи

Теглар

университет янги факультет

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг