Токиода синов мусобақалари ўтказилмоқда

Олам

image

Токио-2020 Олимпия ўйинлари бошланишига ҳам 1 йилдан кам вақт қолди. Айни пайтга келиб, нафақат спортчилар, балки, мусобақа ташкилотчилари ҳам Олимпиадага пухта ҳозирлик кўрмоқда.

Анъанага кўра, ҳар бир халқаро федерация ташкилотчилар билан келишган ҳолда Олимпиададан 1 йил аввал арена ва спорт объектларининг қанчалик тайёр эканини кўздан кечириш мақсадида синов мусобақаларини ташкил қилиши даркор. Регламентга кўра, мусобақа исталган тартибда ўтказилиши мумкин. 

Мисол учун, қайсидир федерация ёшлар ёки катталар ўртасидаги халқаро турнирни Токио шаҳрида синов мусобақасидек ўтказса, баъзилар бунинг учун махсус турнир ташкил қилади. Шундан келиб чиқиб, кунчиқар юртда бир қатор спорт турлари бўйича синов мусобақалари бўлиб ўтмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг