Бухородан Москвага учган самолёт фавқулодда Самарага қўндирилди
Жамият
−
03 Декабрь 2019
6674“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг Бухоро-Москва йўналишида парвоз қилган самолёти Самаранинг “Курумоч” аэропортига фавқулодда қўндирилди. Бунга Ўзбекистон фуқароси Ж.Ш.нинг саломатлиги ёмонлашгани сабаб бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консуллиги хабар бермоқда.
Воқеа кеча, 2 декабрь куни содир бўлган. Самолёт қўнгач, фуқаронинг саломатлиги яхшиланган ва у шифохонага ётишдан бош тортган.
Бош консуллик ходимлари у билан боғланган. Фуқаро ҳозир ўзини яхши ҳис этаётгани, бошқа транспорт орқали манзилга бормоқчи эканини айтган.
LiveБарчаси