Фаррух Дадаходжаев: Ички ишлар ходимлари тўйларни бошида туриши керак эмас

Жамият

image

Хабарингиз бор бугун, 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг қўшма мажлиси ўтказилди. Мажлис кун тартибидаги биринчи масала тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан сенатор ва депутатлар ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди. 

“Агар тўйларда жамоат тартиби бузилсагина, ички ишлар ходимлари назорат қилиши мумкин. Лекин улар тўйларни ўтказаётганда бошига бориб туриши керак эмас”, деди Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Фаррух Дадаходжаев. 

“Албатта, ички ишлар ходими турли тадбирлар ва байрамларнинг осойишта ўтишини таъминлайди, шу жумладан тўй ва оилавий маросимларни ҳам. Улар тўйларга бориб назорат қилмайди”, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбоева. 

“Хоҳлаймизми, хоҳламаймизми кимдир бу беш кунлик дунёда ғанимат. Барибир болаларингиз эҳсон қилиши керак, хотира қилиши керак. Майли йил оши бўлмасин, 100-150 одамга эҳсонлик берилияптими, эҳсон ҳам қўшиб келиши керак. Ҳаммада ҳам шароит йўқ. Шунинг учун кафедами ресторандами ўтказади эҳсонликни. Шунинг учун бу масалани ҳам қайта кўриб чиқиш керак”, деди Фаррух Дадаходжаев. 

 “Дабдабанинг энг муҳим босқичларидан биттаси ЗАГС (ФҲДЁ)га бориб келиш масаласи. Тўйхонага бориб келишда 3 тадан ортиқ машина ишлатилмаслиги айтиляптида, дабдабанинг энг каттасини олдини олиш мақсадида тўйхонага ЗАГС ходимлари келиб, ФҲДЁ гувоҳномасини бериш амалиётини йўлга қўйишимиз керак деди”,Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров.


Мақола муаллифи

Теглар

Нарбаева тўйларга

Баҳолаганлар

271

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар