...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қаҳванинг қандай фойдаси бор?


11:24, 20.12.2018 Бу қизиқ
 9 121

Қаҳва таркибида кофеин ва глюкоза бўлиб, у кишини теътиклаштиради, кайфиятини кўтаради.

Кўпчилик эрта тонгда ёки ишдан чарчаб келганда теътик бўлиш учун каҳва исътемол килишга одатланган.
 
Мутахасисларнингфикрига қараганда, қаҳва таркибида  кофеин ва глюкоза бўлиб кишини теътиклаштиради, кайфиятини кўтаради. Бундан ташқари, қон босими  пасайганда томирлар фаолиятини яхшилайди. Холестирин  ишлаб чиқариб, қон таркибидаги зарарли холестеринларни эса пасайтиради. Яна шуни ҳам келтириб ўтиш керакки, меъёрида исътемол қилинган қаҳва оғиз бўшлиғи ва милк  яллиғланиши ҳамда тишнинг  турли  касалликлари, хусусан парадонтдан ҳимоя қилади. Аммо тишнинг сарғайиши ва  оғиз бўшлиғидан нохуш ҳид келишида ҳам иштироки катта.
 
Маълумотларга кўра, қаҳва 65 га яқин мамлакатларда  етиштирилмоқда. Улар орасида энг кўп қаҳва етиштирадиган мамлакат Бразилия  ҳисобланади. Баъзи  мамлакатларда эса  қаҳвага атаб ўтказиладиган байрамлар ҳам бор. Масалан Коста  Рикада 12 сентябрь, 1 октябрда  эса  Японияда “Қаҳва  куни” нишонланади.
 
Қаҳва 2000 га яқин кимёвий таркибий қисмни ўз ичига  олиб, улардан 800 таси таъми яхши бўлишини таъминлайдиган  бирикмалардир. Бундан кўриниб турибдики, қаҳвани ўз меъёрида исътемол қилсак, саломатлигимизга зарар етмайди.
Фарангиз Акрамова

Теглар:Қаҳва 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!