...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қатар амири Эрдўғанга қимматбаҳо самолёт совға қилди


11:47, 13.09.2018 Олам
 11 902

Йиғилиш заллари, ётоқ хонаси, махсус бўлимларга эга бўлган самолёт уч йил ичида 200 марта учиш-қўнишни амалга оширди.

Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад бин Халифа Ал-Тани Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга самолёт совға қилди. Янги темир қуш Истанбулдаги Сабиҳа Гўкчен аэропортига келиб қўнди ва Президент самолётлари қаторига қўшилди. Boeing 747-8 самолёти Қатар амирининг Туркияга муҳаббати ва ишончи сифатида тақдим этилган.


 
2012 йилда ишлаб чиқарилган ушбу самолёт дунё миқёсида катта шов-шувларга сабаб бўлганди. Ўша вақтларда “Бу самолёт кимники?” деган саволлар пайдо чиққан. Кейинроқ, самолёт АҚШнинг Сан-Антонио шаҳрига жўнатилди. Бу ерда самолёт борти VIP кўриниш олди. Шоҳона безаклар, мебеллар, ётоқ ва мажлис хоналари барпо этилди. 2015 йилда Қатар ҳукуматига қайтарилди.


 
Ушбу самолёт одатда уч синфли бўлиб, 400 йўловчини ўз ичига сиғдиради. 76 нафар йўловчи бизнес синфида учиш имкониятига эга. Бундан ташқари, 18 кишилик экипаж аъзолари учун жой ажратилган. Йиғилиш заллари, ётоқ хонаси, махсус бўлимларга эга бўлган самолёт уч йил ичида 200 марта учиш-қўнишни амалга оширди.
 
Ушбу самолёт сотувга қўйилгач, дунёнинг кўплаб мамлакатларида қизиқиш уйғонди. Ражаб Тойиб Эрдўған самолёт учун 400 миллион доллар таклиф этди. Бундан хабар топган Қатар Шайхи самолётни Туркия раҳбарига совға қилди. 



Теглар:Самолёт Ражаб Тойиб Эрдўған Қатар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!