Алишер Саъдуллаев янги лавозимга тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бугун, 10 июль куни имзолаган қарори билан Алишер Саъдуллаев Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан, Алишер Саъдуллаев Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

 Эслатиб ўтамиз, Агентлик Президентнинг 2020 йил 30 июндаги Фармони билан ташкил этилган.

Маълумот ўрнида, Алишер Саъдуллаев 1994 йил Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. 2017 йилда Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти тамомлаган. 

2017 йил  - "RESULT" ўқув маркази раҳбари 

2017 - 2018 йилларда –  Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари;

2018  - 2019 йилларда - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 

2019 йилдан –  Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар,  фан,  таълим,  соғлиқни сақлаш,  маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси лавозимларида ишлаб келаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Саъдуллаев

Баҳолаганлар

506

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг