... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Қасос: Германияда масжид деворига таҳдидли сўз ёзиб кетилди


20:01, 26.05.2018 Олам
 7 140

“PYD/PKK” ташкилоти террорчиларининг ҳамтовоқлари “қасос” сўзини ёзиб кетган.

Германиянинг Эрдманнхаузен коммунасидаги масжиднинг деворига “PYD/PKK” ташкилоти террорчиларининг ҳамтовоқлари таҳдидли сўзлари ёзиб кетган.
 
Масжид Германиядаги Турк-ислом диний муассасалар кенгашига қарашли бўлиб, унинг деворига “PKK – Intikam (қасос)”, деб ёзиб кетилган.
 
Ташкилот ҳамкорларининг шахси ҳозирча аниқланмаган.
 
Туркия Адолат ва ривожланиш партияси депутати Мустафо Енер ўғлу ижтимоий тармоқдаги саҳифасида бу ҳужумни қоралаган.
 
Бундан ташқари, депутат Германия ҳукумат кучлари шу каби ҳолатлар юзасидан керакли чораларни кўришига ишонч билдирган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Германия масжид 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!