Наманганда бир киши янги келин-куёвга коронавирус юқтиргани маълум бўлди

Жамият

image

Аввалроқ, Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров телемурожаат билан чиққани ҳақида хабар берган эдик. Вилоят ҳокими ушбу чиқишида Намангандаги коронавирус ҳолати бўйича бир қанча маълумот бериб ўтди.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, коронавирусга қарши чора тадбирларга қарамасдан аҳоли ушбу касалликнинг хавфини тушуниб етмаяпти. Хусусан, кўча-кўйларда тўпланиб ўтириш, заруратсиз икки-уч киши ёки ундан ҳам кўпроқ бўлиб кўчада сайр қилиш ва ниқобсиз юриш ҳолатлари учрамоқда. 

Таъкидланишича, эҳтиётсизликлар туфайли ушбу вирусни жуда кўп одамлар юқтириб олаётгани маълум қилинган. Жумладан, жорий йилнинг март ойида бир киши янги келин-куёвга вирусни юқтиргани аниқланган.

"Бир киши 19 март куни бир оилада ўтказилган тўй маросимига бориб, бу маросимда 18 кишига, жумладан, янги келин-куёвга ҳам вирус юқтиргани фуқароларимизга хулоса қилиш учун мисол бўлмаяптими?”, дейди Хайрулла Бозоров.

Унинг қўшимча қилишича, баъзи одамлар ушбу вирус аломатларини шамоллаш деб ҳисоблаб, уйда даволанишга уринмоқда. Натижада улар касалликни оила аъзоларига, қолаверса, тез тиббий ёрдам ходимларига юқтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтга келиб, коронавирусга чалинганлар 896 нафарга етди. Бугунгача касалланганларнинг 66 нафари даволанган, 4 нафари вафот этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган Коронавирус

Баҳолаганлар

304

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг