...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қашқадарёда фожиа: Она ва қиз бир кунда ҳалок бўлди


10:42, 16.04.2018 Жамият
 10 447

Ҳозирда ушбу воқеа бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

14 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги уйларнинг бирида кучли ёнғин содир бўлиш оқибатида, икки киши оламдан ўтди.
 
Маълум қилинишича, шу куни соат 01:00 ларда Обод МФЙ Гулзор кўчасида яшаган 36 ёшли Ф.Каримова ҳаммомидаги чироғни билмасдан ёққан. Сўнгра бирданига ҳаммом ичида бўлган 50 литрли газ баллонидан сизиб чиқиб, хонага тўпланган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган.
 
Натижада ҳаммом олдидаги ўтинхонанинг ички қисми ёнишни бошлаган. Ёнғин ўчириш вақтида Ф.Каримова ҳамда унинг нафақўр онаси – 65 ёшли М.Турдиеваларнинг куйган ҳолдаги жасадлари топилган.
 
Ҳозирда ушбу воқеа бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ғузор газ баллон портлаш Қашқадарё 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар