... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Қашқадарё ва Жиззахда Президентни алдашган! Жазо муқаррар


16:05, 17.04.2018 Жамият
 15 719

Комилжон Алламжонов Шавкат Мирзиёевнинг вилоятларга амалга оширган ташрифларидаги кўзбўямачилик айнан нималар эканига ҳам аниқлик киритди.

Ўзбекистон Республикасии Президенти Шавкат Мирзиёевнинг вилоятларга ташрифи доирасида кўзбўямачилик, хўжакўрсинга қилинган ишлар юзасидан прокурорлик текшируви ўтказилади. Президент жойлардаги кўзбўямачилик ҳолатларидан қаттиқ норози бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига бу борада топшириқ берган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот котиби Комилжон Алламжонов бугун, 17 апрель куни ўтказилган брифингда маълум қилди.
 
Комилжон Алламжонов Шавкат Мирзиёевнинг вилоятларга амалга оширган ташрифларидаги кўзбўямачилик айнан нималар эканига ҳам аниқлик киритди.
 
“Қашқадарёда йўл бўйларида ясалган сохта иссиқхоналар, Жиззахдаги тиббиёт муассасасида эски жиҳозлар ўрнатилгани  ва беморларни он-лайн рўйхатга олиш дастури ишламаслиги каби ҳолатлар текширилади.
 
Вилоятларга ташрифлар чоғида кўрсатилган, жумладан, банк раҳбарлари томонидан тақдим этилган лойиҳаларни чуқур ва таҳлилий инвентаризациядан ўтказиш, камчиликлар аниқлангудек бўлса, кескин чоралар кўриш бўйича топшириқлар берилган.
 
Президент яна шундай кўзбўямачилик ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида доимий ва қатъий назорат ўрнатиш зарурлигини таъкидлаган. Кўзбўямачиликка уринган ёки бунинг олдини олмаган раҳбарлар қаттиқ жазоланади.
 
Давлат раҳбари берган топшириқлар ижроси, айбдорларнинг жазолангани ҳақида оммавий ахборот воситалари, жумладан, Бош прокуратура ҳузуридаги медиа-марказ орқали хабар бериб борилади”.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Комилжон Алламжонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар