“Миробод” деҳқон бозори вақтинча ёпилди

Жамият

image

Бугун, 11 апрель куни Тошкент шаҳридаги “Миробод” деҳқон бозори вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Миробод тумани ҳокимлиги маълум қилди.

“Коронавирус пандемиясининг тарқалишини олдини олиш ва профилактика ишларини режага асосан амалга ошириш мақсадида, бугун “Миробод” деҳқон бозорида дезинфекция ишларини тўлиқ ўтказиш учун бир кунга ёпилишини маълум қиламиз”, дейилади Миробод тумани ҳокимлиги хабарида.

Мазкур деҳқон бозори харидорлар учун 12 апрель кунидан фаолиятини давом эттиради.

Шунингдек, туман ҳокимлигининг маълум қилишича, карантин вақтида туман аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида, Миробод туманидаги мавжуд барча маҳаллаларида арзонлаштирилган нарҳларда кенг турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг кўчма савдо шаҳобчалари ташкил этилмоқда.

Хусусан, 11 апрель куни қўйидаги:

•    “Қорасув” МФЙ;

•    “Ат-Термизий” МФЙ;

•    “Фаровон” МФЙ;

•    “Темирйўлчилар” ва “Юксалиш” МФЙларида кўчма савдо ярмаркалари бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

бозор карантин

Баҳолаганлар

230

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг