Самарқандда стикерга эга автомобиллар ҳаракатига рухсат берилди
Жамият
−
26 Май 2020
7509Бугун, 26 майдан бошлаб Самарқанд шаҳри ҳудудида махсус стикерга эга транспорт воситалари ҳаракатига рухсат берилади.
Шу билан бирга Самарқанд ИИБ карантин қоидаларига қатъий амал қилишга чақирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳрида 13 майдан карантин қоидалари кучайтирилган эди.
Шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облоқулов Самарқанд шаҳри эпидемиологик нуқтаи назаридан "қизил" ҳудудга киргани, аммо охирги вақтларда карантин қоидаларининг бир оз юмшатилиши айрим фуқаролар томонидан суиистеъмол қилинаётганини таъкидлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 28 мартдаги қарори билан 30 мартдан 20 апрелгача Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида ДХА томонидан бериладиган махсус рухсатнома (стикер)сиз автомобиль бошқаришга нисбатан чекловлар ўрнатилди. Кейинроқ, бу чекловлар велосипед ва скутерларга ҳам жорий қилинди.
Жорий йилнинг 18 майидан бошлаб Ўзбекистонда карантин даврида шахсий автомобиллардан фойдаланишга нисбатан ўрнатилган чекловлар босқичма-босқич бекор қилиниши айтилганди.
LiveБарчаси