Эрон Олий раҳбари “Қудс”нинг янги қўмондонини тайинлади
Олам
−
03 Январь 2020 15126 1 дақиқа
Эрон Олий раҳбари Оятулло Али Ҳоманаий вафот этган генерал Қосим Сулаймоний ўрнига Исмоил Қоонини Ислом инқилоби посбонлари корпусининг “Қудс” бўлинмаси раҳбари этиб тайинлади.
Исмоил Қоони бригада генерали ҳисобланади. У Эрон-Ироқ урушида қатнашган. “Қудс”га раҳбар бўлгунча Қосим Сулаймонийнинг ўринбосари бўлган ва у билан Яқин Шарқда хизмат қилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 2 январь куни “Қудс” бўлинмасининг Яқин ва Ўрта Шарқда машҳур бўлган генерали Қосим Сулаймоний АҚШнинг Бағдод аэропортида ўтказган ҳарбий операцияси натижасида ҳалок бўлди.
Эрон Сулаймонийнинг ўлими учун АҚШдан қасос олишга ваъда берди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь