...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қандай мева яхши кўришингизни айтинг, кимлигингизни айтаман


14:48, 27.11.2018 Бу қизиқ
 15 844

Меваларга бўлган қизиқиш кўп ҳолатларда психологик жараён сифатида талқин қилинади.

Одатда, қандай мевани танлаш ва доимий истеъмол қилиш инсоннинг характерига, яшаш муҳитига боғлиқ деб тасаввур қилинади. Лекин бу ҳақиқатдан анча йироқ. Сабаби қизиқишлар кўп ҳолатларда психологик жараёнларга алоқадор бўлади. Келинг, мевалар тимсолида таҳлил қиламиз:
 
Масалан:
 
Олма
 
 
 
Бу мевани танлаган инсонлар қайсар, ўзига пишиқ, ҳаёти давомида камдан-кам қоқиладиган, кўнгил қўйганидан осонликча кечмайдиган, хафа бўлса, унута олмайдиганлар тоифасига киради.
 
Узум
Похожее изображение
 
 
 
Бундай инсонлар камдан-кам ҳолларда кимгадир озор етказишади. Аммо кичкина муаммони ҳам ўйлаб хафа бўлиб юришади. Дўст танлашда чиройга эмас, кўпроқ характерга эътибор беришади.
 
Олча
 
 
 
Бу мевани танлаганлар жуда қувноқ инсонлар ҳисобланади. Улар ҳар қандай дардни ҳам кулгу ортига яширишади. Бошқаларга нисбатан содиқ бўлишади.
 
Қулупнай
 
 
 
Бу мевани кўп истеъмол қиладиганлар жуда қайсар ва ўзгарувчан бўлишади. Баъзида ҳеч қандай сабабсиз йиғлашса, баъзида оддий суҳбатни ҳам ҳазилга йўйишади. Бундай инсонлар орасида бевафолар кўп учрайди.
 
Банан
 
 
 
Бу мевани танлаганлар жанжалкаш инсонлардир. Улар ўзларини барчадан ақлли деб ҳисоблашади. Кўп вазиятларда ўзгаларнинг эмас, ўз манфаатларини устун қўядилар.
 
Нок
 
 
 
Бу мевани хуш кўрадиганлар жуда меҳрибон ҳисобланишади. Уларни хафа қилишдан кўра, хурсанд қилиш осонроқ. Энг яхши хислатларидан бири шуки, ҳеч кимдан ҳеч нарсани аяшмайди. Яқинлари учун қулидан келган ёрдамни кўрсата олишади.
 
Ананас
 
 
 
Бу мевани танлаганлар билан дўстлашиб кетиш қийин. Улар “ичимдагини топ” қабилидаги инсонлар тоифасига киради. Бундай инсонлар кам хатога йўл қўйишади. Ўзларига тегишли бўлган сирларини ҳеч кимга ошкор этиша олмайди.
 
Лимон
Картинки по запросу limon
 
 
 
Бу мевани одатда жаҳли тез инсонлар жуда кўп истеъмол қилишади. Аммо улардаги масъулият ҳисси бошқаларга нисбатан кучли бўлади. Бундай инсонлар сир сақлашни биладилар. Ўзларини ҳеч кимга хафа қилдириб қўймайдилар. Яқин инсонларини ҳар қандай таъсирлардан ҳимоя қила оладилар.
 
Шафтоли
 
 
 
Бу мевани хуш кўрадиганлар жуда уятчан ва юмшоқ феълли инсонлар тоифасига киради. Улар ўз фикрларини жамоат жойларида эмас, фақат яқин дўстлари даврасида айтишни маъқул кўришади. 
Манзура Сайфиддинова

Теглар:Мевалар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!