... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Қамоқхонада келиб чиққан исёнда ҳуқуқ-тартибот ходимлари гаровга олинди


16:28, 11.10.2017 Олам
 4 264

Қарши ҳужум билан бостирилган исёнда ҳалок бўлганлардан ташқари яна 8 нафар жароҳатланган маҳбусларнинг аҳволи ҳозирда оғир эканлиги маълум қилинмоқда.

Мексикадаги қамоқхонада 13 нафар маҳбус ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда “Haberturk” нашри хабар қилмоқда.
 
Нуэво-Леон штати полицияси матбуот котиби Альдо Фассининг маълум қилишича, воқеа штатнинг Кадерета шаҳридаги қамоқхонада содир бўлган. Қамоқхонада исён кўтарган маҳбуслар уч нафар полициячини гаровга олишган.
 
“Расмийлар узоқ вақт давомида уларни озод қилиш ҳақида музокаралар олиб борди, бироқ мулоқот натижасиз якунланди. Шундан сўнг ҳужум бошлаш ва исёнчиларга қарши қурол ишлатиш қарори қабул қилинди”, деб таъкидламоқда Фасси.
 
Полиция маҳкамаси матбуот котибининг маълум қилишича, исёнга қамоқхона ичидаги ўзаро душман кайфиятида бўлган жиноий гуруҳларнинг қарама-қаршилиги сабаб бўлган.
 
Шунингдек, 8 нафар жароҳатланган маҳкумларнинг аҳволи оғир эканлигини маълум қилган.
 
Гаровга олинган полициячиларнинг тақдири ҳақида маълумот берилмаган.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Мексика Қамоқхона исёни Гаровга олинган полициячилар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!