Рустам Азимовга биринчи ўринбосар тайинланди

Жамият

image

“Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси Бош директорига янги биринчи ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар берди.

Рустам Бахтиёрович Халиков “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси директорлар Кенгашининг 2019 йил 20 июндаги йиғилиши баёнига мувофиқ “Ўзбекинвест” ЭИМСК бош директорининг экспорт олди ва экспорт суғуртаси масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 майдаги 4337-сонли “Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ компания тузилмасида бош директорнинг биринчи ўринбосари лавозими жорий этилганди.

Бош директорнинг биринчи ўринбосари хизмат вазифаси экспортни суғурталаш орқали қўллаб-қувватлаш бўйича компания фаолиятини мувофиқлаштиришни ўз ичига олади.

Рустам Халиков шу пайтга қадар “Халқ суғурта” суғурта компанияси Бош директори лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил июнь ойидан бери “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компаниясига Ўзбекистон Республикасининг собиқ молия вазири Рустам Азимов раҳбарлик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Рустам Халиков

Баҳолаганлар

180

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар