... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Qalampir.uz огоҳликка чақиради! Фарзандингиз ҳаётини “Момо”дан асранг


20:31, 07.08.2018 Технология
 15 636

“Momo” номидаги хавфли ўйин интернетда оммалашмоқда.

WhatsApp ижтимоий тармоғидаги фойдаланувчилар орасида “Momo” номидаги хавфли ўйин интернетда оммалашмоқда. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар берган.
 
Ушбу ўйин “Кўк кит” ўйини каби хатарли бўлиб, ўйин сўнгида ўйнаётганлар ўзини ўлдириши керак бўлади. Бу ўйинга муккасидан кетганларнинг кўпчилигини ҳозирда ёшлар ташкил этмоқда.
 
Ўйин қоидаларига кўра, “Momo” номи остидаги абонент фойдаланувчининг алоқалар қайд рўйхатига тўсатдан боғланади ва тунда видео алоқага чиқа бошлайди. Кейин фойдаланувчига турли хил қўрқув ва вахима уйғотувчи расмлар жўнатади.
 
Шунингдек, тунда “Momo” абоненти ўзи жўнатган қўрқинчли фильмларни кўришга мажбурлайди. Фильм тугагач, “Momo” фойдаланувчига кўрган қўрқинчли фильмидаги вахший образ кўринишида видео алоқага чиқади.
 
Мунтазам юборилган қўрқинчли расмлар ва видео қўнғироқлар таъсирида, фойдаланувчи жисмонан ва руҳан ҳолсизланиб, тушкунликка тушиб қолади. Шундан сўнг ўз ҳаёти яқинлари учун арзимаслигини ҳис қила бошлайди ва ўз жонига қасд қилади.  
 
Маълумот ўрнида, Россияда 2018 йилнинг июль ойига қадар “Кўк кит” хатарли ўйини таъсирида 130 нафар ўсмир ўз жонига қасд қилган.
 
Аввалроқ, “Кўк кит” хавфли интернет ўйини орқали ҳам минглаб ёшлар ўз жонига қасд қилганлигини хабар қилган эдик. 
Санжар Жўра

Теглар:Momo интернет ўйини 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!