Бош вазирсиз қолган Буюк Британия қандай бошқарилаётгани маълум бўлди

Олам

image

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсоннинг аҳволи у реанимацияга ўтказилганидан сўнг ўзгармади. Айни пайтда сиёсатчига ўпкага сунъий ҳаво бериш аппаратига уланмаган. Бу ҳақда вазирлар маҳкамасининг девонхона бошлиғи Майкл Гоув “The Guardian” нашрига маълум қилган. 

"Жонсон ўпкага сунъий ҳаво бериш аппаратига уланмаган. У кислород билан таъминланмоқда ва реанимацияда ётишининг сабабларидан бири уни ҳар қандай вақтда олиш мумкинлигидадир”, деди Гоув.

Шунингдек, сиёсатчи мамлакат ҳукумати бош вазирсиз одатдагидек режимда ишлаётганини таъкидлади. Ҳозирда Жонсоннинг вазифасини Буюк Британия ташқи ишлар вазири Доминик Рааб бажармоқда.

Аввалроқ, ITV телеканалининг сиёсат бўлими муҳаррири Роберт Пестоннинг сўзларига кўра, Жонсон ҳушида, бироқ нафас олиши осонлашиши учун сунъий нафас олиш ускунасига улангангани ҳақида хабар берган эдик.

5 апрель куни Жонсон Лондондаги шифохонага ётқизилган. Бош вазир 10 кун давомида COVID-19 аломатлари кузатилгани учун шифохонага ётқизилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Буюк Британияда коронавирусга 51 608 нафар одам чалинди. 135 бемор шифо топган бўлса, 5 373 киши вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Буюк Британия. Борис Жонсон

Баҳолаганлар

129

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар