Жарқўрғонда судьялар обрўсизлантирилиши бўйича жиноий иш очилди
Жамият
−
15 Июль 2020
11883Хабарингиз бор, жорий йилнинг 12 июль куни Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида судьялар туман марказига ўтказилмай, омма олдида обрўсизлантирилган ва суд ходими калтакланган эди.
Ўзбекистон Бош прокуратурасининг маълум қилишича, Мазкур ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан ўтказилган текшириш натижасига кўра, ЖКнинг 206-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 10 июль куни соат 8:30 ларда Жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон тумани судининг раиси Я.Беккамов ҳамда ҳайдовчи Р.Раҳимназаров шу судга бириктирилган Nexia-3 русумли давлат рақами 530 YAA хизмат автотранспорт воситасида, Жарқўрғон тумани маъмурий судининг раиси Х.Раҳимова ҳамда ҳайдовчиси шу судга бириктирилган Nexia-3 русумли давлат рақами 307 VAA хизмат автотранспорт воситасида туман суди биноси томон ҳаракатланиб келаётганида туман марказига кираверишда блок постда улар тўхтатилган ва постдан ўтказилмаган.
Шу вақтда постда бўлган туман ҳокими З.Давлатов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Вазирлар Маҳкамасининг махсус комиссияси қарорига зид равишда, туман суди хизмат автомашиналарини постдан ўтказмай, хизмат автомашинаси дахлсизлигини бузиб, ишга боришга имконият бермай, йўлдан ўтишга тўсқинлик қилиб, ишчи гуруҳ аъзоларидан биттаси хизмат автомашинасининг орқа ўнг эшигини очиб қўлидаги уяли алоқа телефони билан тасвирга тушириб, постдан ўтиш учун навбат кутиб турган тирбанд фуқаролар олдида судья ва суд ходимларини обрўсизлантиришга уринган.