Гулистонда нима бўляпти? Ҳайдовчилар нега йўлни тўсиб олди?

Жамият

QALAMPIR.UZ’нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига видемурожаат келиб тушди. Унда М-34 йўлининг Тошкент-Гулистон йўналишини ҳайдовчилар норозилик кўрсатиб беркитиб олгани, бунга эса йўл ёқасидаги газ қуйиш шохобчасининг етарли хизмат кўрсатмагани асос бўлгани айтилади. 

Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ мазкур видеода акс этган воқеаларга аниқлик киритди. 

“Бир неча кунлардан бери аҳоли ўртасида табиий газ ва электр токининг тақчиллиги бўлаётганлиги сабабли эътирозлар кўплаб келиб тушмоқда. Шу жумладан газ тақчиллиги автомобилларга газ тарқатиш шаҳобчаларида ҳам кузатилмоқда. Ўз навбатида газ қўйиш шаҳобчаларида кўплаб транспорт воситалари тўпланиб қолиши оқибатида автомашиналар навбат узунлиги бир неча юз метрларга етмоқда. 

Жорий йилнинг 27 ноябрь куни эса М-34 йўл 89 км йўл ёқасида жойлашган "Шератон-сервис" МЧЖга қарашли Автомобилларга газ тарқатиш корхонаси олдида бир қанча фуқаролар газ қуйиш шаҳобчасида норозилик билдириб, шу ерда фуқаролар кутиш жойидаги  стулларни олиб, М-34 йўлининг Тошкент-Гулистон йўналишини вақтинча тўсган, йўлда эса автомашиналар тирбанд бўлиб тўхтаб турган.

Воқеа жойига зудлик билан Сирдарё вилояти ЙҲХБ ва Сирдарё тумани ИИБ  масъул ходимлари чиқиб ўрганилганда, ушбу газ тарқатиш шахобчаси бугун тонгда ишга туширилганлиги, хайдовчилар эса кечадан бери навбат кутиб турганини, соат тахминан 11:00 ларда ўзларини Ўзбекистон Республикаси “Ўзнефтгаз" инспексияси, Мажбурий ижро Бюроси, "ЎзТрансгаз" агентлиги ходимлари деб таништирган шахслар келиб газ ҳисоблаш мосламасини текшириш учун олиб кетишганликларини, навбатда турган 5-6 нафар ҳайдовчилар эса ушбу ҳолатга ўз норозиликларини билдириб М-34 йўлининг Тошкент-Гулистон йўналишини беркитишганлигини билдиришган. 

Шундан сўнг олиб борилган тушунтириш ишларидан сўнг, у ерга йиғилган ҳайдовчилар тарқатилиб, зудлик билан йўлда ҳаракат тикланганлигини маълум қиламиз”, дейилади хабарда. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

213

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг