Ҳужжатларни етказиб беришда ягона миллий тизими жорий этилади

Жамият

image

Ўзбекистонда хат ва ҳужжатларни жисмоний ва юридик шахсларга етказиб бериш ва етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олишнинг ягона миллий тизими жорий этилади.

Бу ҳақда жорий йилнинг 28 апрель куни Президент томонидан имзоланган “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорда таъкидланган.

Ҳужжатга мувофиқ, 2020 йилнинг 1 августига қадар давлат органлари ва ташкилотлари томонидан йўлланадиган хат-хабарлар, хабарномалар, чақирув қоғозлари ва бошқа юридик ҳужжатларни фақат почта алоқа объектлари тармоғи орқали етказиб бериш тартиби белгиланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент қарори

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг