Музлар эрияпти...ми? Британия ва Россия ярашгиси келиб қолди

Олам

image

Буюк Британия ва Россия “музлаб” қолган дипломатик алоқаларни тиклаш имкониятларини ўрганиб чиқяпти. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар берди.

Нашр тарқатган маълумотларга кўра, Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй ва Россия Президенти Владимир Путин “Катта йигирматалик” саммити давомида учрашув ўтказиши мумкин. Мэй ва Путин томонлар музокарадан бирор натижа чиқиши ва самара беришига ишонч ҳосил қилсагина учрашади.

Агар музокаралар амалга ошса, бу 2018 йил март ойида Россия Давлат разведка бошқармаси собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлиянинг Солсбери шаҳрида заҳарлангандан кейинги биринчи учрашув бўлади. Британия Скрипаллар заҳарланишида ҳамон Россияни айбдор деб билади. Аммо маълум шартлар асосида муносабатларнинг қисман тикланиши тарафдори.

Расмий Лондон расмий Москва ўз айбини тан олишига ишонмаяпти. Бироқ Британия Кремль бундай ҳолатлар бошқа такрорланмаслигини кафолатлашига умид қиляпти.

Британия Скрипаллар воқеасидан кейин 23 нафар рус дипломатини мамлакатдан чиқариб юборганди. Россия ҳам бунга дипломатларни чиқариб юбориш билан жавоб қайтарганди.

Маълумот учун, G20 саммити 28-29 июнь куни Япониянинг Осака шаҳрида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Буюк Британия

Баҳолаганлар

100

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг