“Qalampir.uz” мухбири “Олтин қалам” мукофотини қўлга киритди

Жамият

photo_2019-05-03_22-08-47

Бугун, 3 май куни “Туркистон” санъат саройида XIII “Олтин қалам” миллий мукофоти халқаро танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. 

Танловда асосий тўрт йўналишдаги мукофотлардан ташқари, анъанага кўра халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари томонидан таъсис этилган мукофотлар ғолиблари ҳам тақдирланди. 

“Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги инвестиция лойиҳаларини ривожлантириш масалаларига бағишланган энг яхши материал учун” номинациясида ғолиблик “gazeta.uz” интернет нашри мухбири Элина Сакаевага насиб этди.

“Mahalla” телеканали мухбири Садоқат Дадаева эса “Ўзбекистон ва Туркия ўртасида туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган энг яхши материал учун” номинацияси ғолиби бўлди.

ЎзА мухбири Ҳотам Мамадалиев “Туркия ва турк маданияти ҳақидаги энг яхши материал учун” номицаясида тенгсиз деб топилди.

“Qalampir.uz” мухбири Суннатилла Абдуллаев 2018 йилда Ўзбекистон ва Туркия муносабатларига оид 100 га яқин мақолалар эълон қилди. Бунинг самараси ўлароқ Туркия элчихонаси томонидан “Олтин қалам” миллий мукофоти доирасида тавсия қилинган номицаниялар учун 18 та даъвогар орасидан ғолиб деб топилди.

Фурсатдан фойдаланиб, “Qalampir.uz” таҳририяти ходимлари номидан Суннатилла Абдуллаевни ушбу мукофот билан табриклаймиз!

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда “Qalampir.uz” раҳбари Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатлар йўналишида “Олтин қалам” мукофотини қўлга киритганди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Олтин қалам Qalampir.uz Суннатилла Абдуллаев

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг