...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин Скрипаллар иши ҳақида гапирди. Гумонланувчилар топилган


15:08, 12.09.2018 Олам
 4 264

Россия президенти Сергей Скрипални захарлашда гумонланаётганлар билан алоқага чиқилганини айтди.

Аввалроқ, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Япония Бош вазири Синдзо Абэга ҳеч қандай дастлабки шартларсиз тинчлик шартномаси тузишни таклиф қилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Президент Владимир Путин Синдзо Абэга таклиф билдирган Шарқий иқтисодий анжуманда Россяия Разведка бошқармасининг собиқ полковниги Сергей Скрипаль захарланишига ҳам тўхталиб ўтди.
 
Путин Солсберида Сергей Скрипални захарлашда гумонланаётганлар билан алоқага чиқилганини айтди. Уларга ОАВга чиқишлари ва улар билан суҳбатлашишлари таклиф қилинганлигини таъкидлаган.


 
“Улар ким эканини биламиз, биз уларни топдик. Умид қиламанки, тез орада ўзлари оммага кўринадилар ва ҳаммасини айтиб берадилар. Улар оддий фуқаролар. Бу ерда ҳеч қандай жиноят йўқ”, деган Путин иқтисодий форумда.
 
Маълум бўлишича, гумонланувчилардан бири банк кредитини тўламагани ва Одесса вилоятида ички кийимлар ишлаб чиқарувчи фабрикани инқирозга учрашига сабаб бўлгани учун судланган.
 
Эслатиб ўтамиз, Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй Скрипалларни захарлашда гумон қилинган икки шахс Россия разведка хизматлари ходими эканини айтганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Сергей Скрипаль Владимир Путин Шарқий иқтисодий форум 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!