Путин Россиянинг XXI асрдаги асосий қуролини маълум қилди
Олам
−
17 Май 2019 7575 1 дақиқа
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин мамлакати қуролли кучларининг салоҳияти яқин ўн йиллар ва бутун XXI асрда лазерли қуролларга боғлиқ бўлишини айтди.
Бугун, 17 май куни Владимир Путин ҳарбий соҳага бағишланган йиғилиш ўтказиб, унда шулар ҳақида айтиб ўтди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Шуни алоҳида айтишим керакки, бу лойиҳаларнинг ўз вақтида амалга оширилиши ўта муҳим. Негаки, айнан шу каби қуроллар яқин ўн йилликлар ва, ҳатто бутун XXI аср давомида кўп томонлама Россия армиясининг имкониятларини белгилаб беради”, деган РФ Президенти Путин.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь