Қобулда масжид портлатилди. Имом ҳалок бўлди
Жамият
−
12 Июнь 2020
7336Бугун, 12 июнь куни Афғонистон пойтахти Қобулдаги масжидда портлаш юз берди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар бермоқда.
Қобул ғарбий қисмидаги Шер Шаҳ Сури масжидида бомба портлатилиши натижасида тўрт киши, шу жумладан имом ҳам ҳалок бўлди. Афғонистон Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, саккиз киши турли жароҳатлар олган.
Портлаш ким томонидан амалга оширилгани аниқ эмас. Ҳеч бир гуруҳ бу ҳодисани ўз зиммасига олгани йўқ.
Маълумот учун, Шер Шаҳ Сури масжиди Афғонистондаги катта масжидлардан бири ҳисобланади. Охирги ойда Афғонистонда портлашлар сони кескин ортди. Бундан аввалроқ, 2 июнда бошқа бир масжидда ҳам портлаш юз берган эди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023