...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин КамАЗда тарихий Қрим кўпригини очиб берди


19:36, 15.05.2018 Олам
 7 466

Россия президенти концертда Қрим кўприкининг очилишини тарихий воқеа эканини айтди.

Бугун, 15 май куни Росси президенти Владимир Путин Қрим кўпригининг автомобиллар учун мўлжалланган қисмининг очилишига старт берди. Бу ҳақда ТАСС маълум қилган.
 
Путин қурилиш транспортлари колоннаси билан биргаликда Керч томонга қараб ҳаракатланди. Россия президенти КамАЗга минди, ёнига “СГМ-Мост” компанияси бош директорини ўтқазиб олди.
 
Колонна 35 автомобилдан ташкил топган бўлиб, унинг таркибига Самосвал, автокран, цемент ташувчи машина ва  кўприк қурилишида фойдаланилган бошқа техникалар киритилган.
 
Шунингдек, Путин 19 километрли кўприкнинг бошқа тарафида, Қримда очилиш муносабати билан ташкил этилган концерт дастурида иштирок этиб, Қрим кўприкининг очилишини тарихий воқеа эканини айтди. “Мўжиза амалга ошди!”, дейди Путин.
 
Кўприкда енгил автомобиллар ва жамоат транспортлари эртага, 16 май кунидан ҳаракатланишни бошлайди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия Қрим кўприги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!