Путин Инфантинони “Дўстлик” ордени билан тақдирлади

Олам

image

Унда Россия президенти Владимир Путин ФИФА президенти Жанни Инфантинони “Дўстлик” ордени билан тақдирлади.

“Биз меҳмондўст, саҳоватли ва мулоқот учун очиқ мамлакатмиз. Биз дўстликни қадрлаймиз ва ушбу анъаналарни қўллаб-қувватлайдиган ҳар бир инсонга миннатдорчилик билдирамиз. Турли соҳаларда тинчлик ва ҳамкорлик ғояларини тарғиб қиламиз. Улардан бири шубҳасиз, спортдир. Бизга берилган Жаҳон Чемпионатини узоқ вақт хотираларимизда ёрқин байрам сифатида эслаб юрамиз. Мен ушбу орзуни рўйобга чиқаришга ёрдам берган Россия фуқаролари, бизнинг хорижий ҳамкорларимиз ва биринчи навбатда, албатта жаноб ФИФА президенти Жанни Инфантинога миннатдорчилик изҳор этамиз”, дейди президент Путин.

Инфантино халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, маданиятларнинг яқинлашувидаги самарали ишлари учун мукофот билан тақдирланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг