Тожиклар қирғизлар билан чегара масаласини ҳал қила олмаяпти
Олам
−
18 Февраль 2020
6305Чегара масаласидаги натижаларга фақат аввалги келишувларни амалга ошириш орқали эришиш мумкин. Аммо Қирғизистон уларнинг айримларига риоя қилишдан бош тортмоқда. Бу ҳақда бугун, 18 февраль куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин маълум қилди.
Вазирнинг таъкидлашича, ҳукумат даражасида чегарани белгилаш бўйича шартномаларга қарамай, Қирғизистондаги "алоҳида гуруҳлар" туфайли келишувларнинг бажарилиши пучга чиқмоқда.
“Қирғизистонда вазиятни кескинлаштирадиган баъзи гуруҳлар мавжуд, бу эса сўнгги 16 йилда эришилган келишувларнинг бажарилишига салбий таъсир кўрсатмоқда. Хусусан, қирғиз томони тожик-қирғиз давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича комиссия доирасида илгари имзоланган протоколларга риоя қилмаяпти. Биз давлат чегарасининг олдиндан келишилган қисмлари ҳақида гапирамиз. Исталган натижаларга фақат эришилган келишувлар тўғри бажарилган тақдирдагина эришиш мумкин", дея таъкидлади вазирлик раҳбари.
Мураккаблаштирувчи омил сифатида, вазир тўғридан-тўғри баҳсли ҳудудларда яшовчи Қирғизистон фуқароларини эслатиб ўтди.
"Тушунмовчиликлар, Қирғизистон фуқаролари ноқонуний ҳудудларда қурилиш ишларини бошлаганда юзага келади, бу эса вазиятни кескинлаштиришга олиб боради", дея қўшимча қилди Тожикистон Ташқи ишлар вазири.
Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлардаги энг жиддий муаммо бу баҳсли ҳудудларнинг ҳал этилмаганлигидир. Кўплаб ваъдаларга қарамай, икки мамлакат расмийлари чегарадаги баҳсли қисмларнинг тақдирини охиригача ҳал қила олмаяпти. Вазият тобора ортиб бораётган сув ва ҳайдаладиган ерлар туфайли оғирлашмоқда. Бунинг натижасида ўзаро қўшни қишлоқлар аҳолиси ўртасида мунтазам низолар бўлиб, кўпинча аҳоли орасида қурбонлар бўлишига олиб келади.
Нуруллоҳ Шарипов
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь