...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин АҚШ ЎҚРБШдан чиқса Россия нима қилишини айтди


19:11, 05.12.2018 Олам
 12 537

Путин ЎҚРБШ доирасидаги қуролларни фақатгина АҚШ ва Россия ишлаб чиқармаётганини айтди.

АҚШ Ўрта ва қисқа масофага учадиган ракеталарни йўқ қилиш бўйича шартнома (ЎҚРБШ) доирасидаги қуролга эга бўлишни истаса, Россия ҳам шундай қилади. Бу ҳақда Россия Федерацияси президенти Владимир Путин журналистларга маълум қилган.
 
Президент АҚШ 2002 йилда бир томонлама тартибда Ракетага қарши мудофаа шартномасидан чиққанини эслатиб ўтди. Унинг таъкидлашича, бу шартнома халқаро хавфсизликнинг ўткирбурчакли тоши ҳисобланади.
 
“Аҳамиятлиси, улар уялмасдан, ҳотиржамлик билан шартномадан чиқди. Ҳеч қандай изоҳ ҳам бермадилар, шунчаки тарк этишди вассалом. Эндиликда ўша воқеа бугун ҳам такрорланяпти. Фикримча, улар ўзларининг яхши ўйлаб кўрилмаган қарорини бошқа бировга ағдаришга уриняпти”, деган Путин.
 
Шу билан бирга Путин ЎҚРБШ доирасидаги қуролларни фақатгина АҚШ ва Россия ишлаб чиқармаётганини айтган.
 
“Дарҳақиқат, кўпгина мамлакатлар, уларнинг сони балки ўндан ортиқдир бундай қуролни ишлаб чиқаряпти. Россия ва АҚШ эса ўзларига икки томонлама келишувда буни чеклаган. Эндиликда, афтидан бизнинг америкалик шерикларимиз вазият жиддий ўзгарган деб ҳисоблаб, АҚШ ўрта ва қисқа масофага учувчи ракеталарга эга бўлиши керак деб ўйлаяпти. Биз томондан қандай жавоб бўлади? Жуда оддий: биз ҳам шундай қиламиз”, деб сўзини якунлаган Россия раҳбари.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Владимир Путин АҚШ-Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!