...
МЕНЮ
ONLINE TV

Путин: “АҚШ Навалнийни қўллаб-қувватлаганини ошкор қилиб қўйди”


10:05, 12.01.2018 Олам
 3 255

АҚШ сиёсатчилари айнан Навалнийнинг сайловга қўйилмаганини танқид остига олиши билан, уни сайловда қўллаб қувватлаётганини ошкор қилиб қўйишган.

Россияда жорий йилнинг март ойида президентликка сайлов бўлиб ўтиши тўғрисида хабар берилган эди.
 
Бу сайловга мухолифатнинг асосий номзоди ҳисобланган Алексей Навалний қўйилмаган эди. Путиннинг фикрига кўра, АҚШ сиёсатчилари айнан Навалнийнинг сайловга қўйилмаганини танқид остига олиши билан, уни сайловда қўллаб қувватлаётганини ошкор қилиб қўйишган.
 
Путин Россия ва хорижий оммавий ахборот воситалари раҳбарлари билан бўлиб ўтган учрашувда, “Сиз эслатган одам (Навалний) сайловга қўйилмаган ягона номзод эмас. Нимагадир (АҚШликлар) бошқалар тўғрисида гапиришмайди”, деган фикрни билдирган.
 
Путиннинг сўзларига кўра, Вашингтон бундай баёноти орқали Оқ уй маъмурияти ва бошқа давлатлар раҳбарларининг “Россияда ҳокимият тепасида кимни кўришни хоҳлаганларини билдириб қўйишган”. Шунингдек, “бу борада улар ўзларини ноқулай аҳволга солиб қўйишди, сукут сақлаганда янада яхшироқ бўларди”, деб қўшимча қилган.
 
Россия президентининг фикрига кўра, “энг муҳими сайловга кимнинг қўйилгани ёки қўйилмагани эмас, балки мамлакат ичида қонунларга қатъий амал қилинишидир. Шунингдек, сайлов кампанияси давомида ҳеч кимнинг қонунларни бузишига ҳаққи йўқлигини тушунишидир”.  
Обил Сафаров

Теглар:Путин Навалний 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!