... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Пул қадри


14:00, 23.07.2017 Жамият
 10 805

Ҳар бир ўрам қоғоз пулнинг ўнтасига ёзилган, йиртилган ёки чизилган бўлади. Ҳатто сўнгги пайтларда бу одатий ҳолга айланди.

Ҳозир бир сўм пулсиз бир қадам кўчага чиқиб бўлмайдиган замон. Уй, машина харид қилишдан тортиб бир қатим ип ҳам маълум миқдорда пул сарфи эвазига келади. Турмушимизда учраб турадиган баъзи маиший муаммолардан то давлат сиёсати даражасидаги йирик муаммолар ҳам айнан маблағ етишмаслиги оқибатида келиб чиқади.
 
Аслида пул нима? Пул одамзот онгининг мавжуд маҳсули сифатида тараққиёт ибтидосини бошлаган. У олтин, кумуш, мис ёки қоғоз кўринишида муомалага киритилган. Бугунги кунда пулнинг нақд ва кредит турлари, яъни халқ тилида пластик карточкада мавжуд восита. Пул халқаро тилда “валюта” деб аталади. Ҳар бир давлатнинг ўз валютаси бўлиб, мазкур валюта қайси давлатга тегишлилигидан қатъи назар, ўз қиймати, қадриятига эга.
 
“Пул – қўлнинг кири”, дейди баъзилар. Бунинг маъноси шуки, пулнинг келиши ҳам, кетиши ҳам онсон. Пул - фаровон турмуш, тўкин дастурхон демак!
 
Пулни таърифлаш ва таҳсинлаш учун ижодкор бўлиш шарт эмас. Унинг қадрини йирик банкирдан тортиб оддий фаррошгача яхши билади. Шундай экан, нега одамлар қоғоз пулларга ёзади? Қоғоз пулларда энг кўп учрайдиган ёзувлар бу исмлар ва пул миқдори. Баъзида телефон рақамлар ҳам учраб қолади.
 
Пулни ёмон кўрадиган одам йўқ. Чунки у меҳнатимиз, пешона теримиз эвазига келадиган ютуқлар гаровидир. Унинг қадрсизланишига эса баъзида ўзимиз билиб-билмай сабабчи бўламиз. Шундай экан, пулни асраб-авайлашимиз бизнинг фуқаролик бурчларимиздан бири эканини унутмаслик лозим. Ахир пул, яъни миллий валюта миллий қадрият демак.  
Муҳайё Саидова

Теглар:Пул Қадрият Миллий валюта\ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Олим
18:38 24.07.2017

бу журналист ақллилик қилмасин-да, ростдан ҳам ақлли ва билимли бўлса, аввало юқоридаги мақоласида "онсон" сўзининг маъносини тушунтириб берсин!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар