Йўл ўпирилиши оқибатида автобус ер остига кириб кетди (видео)
Олам
−
15 Январь 2020
6271Хитойнинг Цинхай провинциясининг Синин шаҳрида ер ўпирилиши оқибатида ичида йўловчилари бор автобус фалокатга учради. Оқибатда олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Хитойнинг марказий телевидениеси хабар бермоқда.
Аввалроқ, воқеа оқибатида 10 нафар йўловчи изсиз ғойиб бўлгани, 15 нафари эса шифохонага жойлаштирилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Йўлнинг ўпирилиши 13 январь, душанба куни, маҳаллий вақт билан 17:30 лар атрофида содир бўлган. Бекатда турган автобус ер остига кириб кетган. Эртаси куни, 13 январда эса олти кишининг жасади топилган.
Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Ҳалокат сабаблари ўрганилмоқда.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023