МТРКга раис ва унинг ўринбосари тайинланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Алишер Жўрақулович Хўжаев Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (МТРК) раиси этиб тайинланди. Шу муносабат билан МТРК раиси вазифасини бажарувчи лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, Мадамин Абдуғаппарович Сафаров МТРК раиси ўринбосари этиб тайинланди.

Сафаровга қадар ушбу лавозимда Сардор Анварович Мирзакаримов фаолият юритиб келаётганди.


Мақола муаллифи

Теглар

тайинлов МТРК

Баҳолаганлар

227

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг