... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Прокуратура Тошкентдаги колбаса цехида эшак гўшти ишлатилганини аниқлади


14:15, 06.12.2017 Жамият
 13 883

Эшак гўшти цех ишчилари томонидан бошқа гўшт маҳсулотларига қўшилганлиги аниқланиб, цехда мавжуд бўлган 275 кг гўшт маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар ва Хоразм вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Хоразм вилоятидан Тошкент шаҳрига 69,6 кг эшак гўшти пойтахтнинг Олмазор туманида жойлашган “GOLD PREMIUM PRODUCT” МЧЖга қарашли “Шаршара” номли гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехига ўтказиш учун олиб келинганлиги аниқланган.

Шунингдек, ушбу гўшт цех ишчилари томонидан бошқа гўшт маҳсулотларига қўшилганлиги аниқланиб, цехда мавжуд бўлган 275 кг гўшт маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Тегишли мутахассисларнинг хулосасига кўра, олиб қўйилган гўшт маҳсулотлари истеъмолчиларнинг соғлиги ва ҳаёти хавфсизлиги талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Бош Прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда айбдор шахсларни жавобгарликка тортишга қаратилган зарур тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Прокуратура Эшак гўшти Шаршара 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Соли
00:47 09.12.2017

Ишониш қийин бўлган маълумот."Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг Тошкент шаҳар ва Хоразм вилояти бошқармалари" эшшак гуштининг фарқига боришармикан??? Нега бу маълумотни айнан улар бераяпти? Улар махсус врачлар тамонидан текширилмайдими? Янги йил атрофида ҳар йили энг арзон ва мазали колбаса махсулотлари фақат "Шаршара" дан олар эдик. Энди унинг ўрнини босадиган фирма топилиб қолар деган умиддамиз.


Маликахон
10:35 07.12.2017

БЕКОРГА ЁППАСИГА ЭШАКЛАР КИРИЛИБ КАМАЙГАНИ ЙУК ДА, 69 КГ ДЕБ АЙТИЛЯПТИДА АМАЛДА У ГУШТ АНЧА КУП БУЛГАН ДЕБ УЙЛАЙМАН, УЗ ХАЛКИНИ, УЗ МИЛЛАТИНИ МАНАШУ ДИНИМИЗДА БЕКОР КИЛИНГАН МАХСУЛОТ ЕЙИШИГА САБАБЧИ БУЛГАНЛАРНИ У ДУНЁ БУ ДУНЁСИ АВЛОД АЖДОДИГАЧА КУЙИБ КЕТСИН, ТОПГАНИ БУЮРМАСИН!!!!


Saida
16:32 06.12.2017

шунака одамлани алдаб топган пули тешиб чиксин



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар