... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Прокуратура андижонлик ҳокимнинг ҳаракатида ҳуқуқбузарлик аниқлади


18:04, 06.12.2017 Жамият
 6 205

Андижон вилоят прокуратураси томонидан халқ депутатлари Кенгашига Дилмурод Раҳматуллаевни жавобгарликка тортишга розилик олиш тўғрисида тақдимнома киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Андижон шаҳар ҳокими, халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши раиси Дилмурод Раҳматуллаев жорий йилнинг 16 октябрь куни шаҳардаги қатор таълим муассасаларининг раҳбарларини ножўя сўзлар билан ҳақорат қилганлиги ҳолати юзасидан текширув олиб бормоқда.

Андижон вилоят прокуратураси томонидан олиб борилаётган ушбу текширув ишларида Дилмурод Раҳматуллаевнинг ҳаракатларида суд тартибида кўриб чиқилиши лозим бўлган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлганлигини инобатга олган ҳолда, Андижон вилоят прокуратураси томонидан халқ депутатлари Кенгашига Дилмурод Раҳматуллаевни жавобгарликка тортишга розилик олиш тўғрисида тақдимнома киритилган.

Бош Прокуратуранинг Матбуот хизматига кўра, ҳозирги кунда мазкур тақдимнома Кенгаши томонидан кўриб чиқилмоқда.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев Андижон вилояти прокуратураси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Ўзбекистонга қайси “фаст-фуд” бренди келишини истайсиз?

Барча сўровлар