...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президентнинг Матбуот котиби метрода нима қиляпти?


16:17, 06.06.2018 Жамият
 9 457

Комилжон Алламжонов ҳам Тошкент метросига тушиб, ёрқин хотираларини ёдга олди.

Кўплаб Тошкентликларнинг, қолаверса, пойтахтга ташриф буюрган меҳмонлар хотирасида Тошкент метроси илиқ таассуротлар, унутилмас дамлар билан ёдга қолган. Айниқса, олтин давр – талабаликнинг ҳам метро билан боғлиқ эсдақоларли дамлари кўп.
 
Ўзбекистон Республикаси Президент Матбуот хизмати раҳбари Комилжон Алламжонов ҳам Тошкент метросига тушиб, ёрқин хотираларини ёдга олди. У ижтимоий тармоққа метро бекатида тургани тасвирланган суратни жойлаштириб, шундай ёзади.
 
“Чин юракдан Тошкент метросини дунёдаги энг чиройли метро деб ҳисоблайман. Эсимни танибманки, ҳамиша метромизнинг нақшлари, меъморий ечимлари ва гумбазларини қизиқиш билан кузатаман. Телевидениеда ишлашни бошлаган кезларим, 17 ёшимда, метрода кўп юрганман.
 
Куннинг бир муҳим вақти бор эди – тунги 12:03. Мен шу вақтгача Навоий станциясигача югуриб етиб олишим, охирги поездга улгуришим керак эди. МТРК Пахтакор станцияси ёнида жойлашган бўлиб, кўпинча шу станцияга тушиб, бор кучим билан югурардим, ахир улгурмасам, эшиклар тарақлаб беркилиб қолиши мумкин эди. Метро графиги мени дурустгина югуришга ҳам ўргатиб қўйганди.
Мен Беруний станициясигача борардим. Бўшгина вагонда беш ёки олти йўловчи бўларди, холос. Кўпинча йўлда ухлаб қолардим. Уйғотгич вазифасини эса “Беруний – охирги бекат” деган овоз бажарарди. Сакраб туриб, метродан чиқардим. Кейин эса тўрттагача ҳамроҳ тўплаб оладиган таксига ўтирардим. Эрталаб ҳам шу йўналишда ҳаракатланардим, ягона фарқи метрогача троллейбусда келардим. Тунда троллейбуслар юрмай қўйган бўларди-да. Уйга етиб олгач, овқатланишга-да ҳолим қолмай, тўшакка йиқилардим ва ўша заҳоти ухлаб қолардим. Кўп йиллар шундай режимда ишладим.
 
Метрода атрофни томоша қилишга ошно эдим – турфа нигоҳлар, ҳаёт тарзи ва дунёқарашга эга одамлар оқими ўзига мафтун этарди. Турли чехралар, хурсанд ва хорғин, серташвиш ва муаммосиз. Менга кузатиш, ўйлаш, фикрлаш ёқарди. Метронинг ғовур-ғувури, муҳити, ўзига хос ҳиди – ўша пайтга тегишли синов ва тажрибаларим, умид ва орзуларим даврининг муҳим белгиларидан. Мен баъзида станцияда соатлаб ўтирардим ва бу менга доим ёқарди.
 
Афсуски, менда ўша пайтлардан эсдалик суратлар йўқ. Аммо бугунги давр суратлари пайдо бўлди. Мен Тошкент метросининг гўзаллиги ва ҳашамати нафақат хотираларимизда, балки кўплаб фото ва видеоларимизда муҳрланиб қолишидан хурсандман. Суратга олиш ғоялари учун қандай зўр кенглик-а!”
 
Президент Шавкат Мирзиёевнинг оддий, самимий, камтарлиги ҳақида кўп гапирилади. Унинг одамлар орасига кириб бориши ҳам шундан. Улардан ўзини айри тутмайди. Президентнинг атрофида ҳам шундай инсонлар тўпланган. Улар доим одамлар билан бирга, уларнинг ташвишларидан хабардор.
 

Теглар:Комилжон Алламжонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар