...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президентнинг кортежи ЙТҲга учради


16:49, 05.10.2018 Олам
 24 855

Микроавтобус Тожикистон раҳбарининг кортежидаги Mercedes’га урилган.

Бугун, 5 октябрь куни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон кортежи Токио шаҳрида йўл-транспорт ҳалокатига учради. Бу ҳақда Япония ОАВ хабар бермоқда.
 
Маълумотларга кўра, ЙТҲ Токионинг марказий туманларидан бирида содир бўлган. Имомали Раҳмон кортежидаги Mercedes’га микроавтобус келиб урилган. Автомобиллардан бирида Тожикистон раҳбари бўлганми-йўқми номаълум. Аммо Имомали Раҳмонга шикаст етмаганига ойдинлик киритилган.
 
Айни вақтда ҳуқуқни ҳимоя қилувчи муассасалар ЙТҲ бўйича барча тафсилотларни аниқлашга киришган.
 
Маълумот учун, Имомали Раҳмон эртага, 6 октябрь куни юртига қайтади. У 66 ёшини ҳам Токиода кутиб олган. Тожикистон раҳбарини табрикламоқчи бўлган давлат етакчилари ҳам тўғри Токиога қўнғироқ қилиши керак бўлади.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмонга табрик йўллаганди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Имомали Раҳмон Тожикистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!