Президентнинг қизи янги вазирлик ташкил этишни таклиф қилди

Олам

image

Қозоғистон Республикаси парламенти Сенатининг халқаро муносабатлар, мудофаа ва хавфсизлик бўйича доимий қўмитаси раиси Дариға Назарбоева Ҳукумат соати вақтида мамлакатда Савдо вазирлигини ташкил этишни таклиф қилди. Бу ҳақда "Bnews.kz" хабар берди.

Савдо соҳасида тартибга солиш ва маъмуриятчилик билан боғлиқ катта муаммолар мавжуд. Масалан, 2018 йилнинг 1-чорагида мамлакат ЯИМда транспорт ва логистика 8,2 фоизга тенг бўлди ҳамда биз Транспорт ва инфратузилма вазирлигини ташкил этмоқдамиз. 2018 йилнинг 1-чорагида ЯИМда улгуржи ва чакана савдо ҳажми тахминан 15 фоизни ташкил этди. Савдо вазирлиги эса ҳамон мавжуд эмас", деган Дариға Назарбоева.

У бугунги кунда Қозоғистон бутун Евроосиё материгида йирик транзит ва транспорт-логистика хаби эканини таъкидлаб ўтган.

"Биз савдода қайта ишлаш ва ишлаб чиқаришни кучайтираётганимиз учун мустаҳкамланаётганимиз йўқ, балки бугунга келиб Евроосиё материгида йирик транзит, транспорт-логистика хаби бўлганимиз учун кучайяпмиз. Бугунги кунда савдо билан Миллий иқтисодиёт вазирлигида Савдо департаменти шуғулланмоқда. Яқинда улар билан қонун лойиҳасини муҳокама қилиш доирасида суҳбатлашдик, таъкидлашлариича,  уларда ҳам ички, ҳам ташқи савдога таъсир ўтказиш ричаглари йўқ. Нега савдо мамлакат ЯИМда жуда катта улушга эга бўлган соҳа сифатида бугунги кунда ўз вазирлигига эга эмас?", деб қайд этган Дариға Назарбоева.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Дариға-Назарбоева

Баҳолаганлар

162

Рейтинг

2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг