Президентликка номзодларни одамлар танийдими?

Жамият

Жорий йилнинг 9 июль куни Ўзбекистонда муддатидан илгари президентлик сайлови бўлиб ўтади. Сайловда мамлакатнинг 5 та сиёсий партиясидан жами 4 нафар номзод кўрсатилган. Президентлик сайловини ўтказиш учун эса давлат бюджетидан 174 млрд сўмдан ошиқ маблағ сарфланади. Бунда сиёсий партияларга жами 20 млрд га яқин, ҳар бир номзодга эса сайлов тарғиботи учун салкам 5 млрд сўм маблағ ажратилган. Хўш, халқнинг бу пули нимага ишлатиляпти? Одамлар ўзлари билиши керак бўлган номзодларни танийдими? Тўғрироғи, номзодлар ўзини танита оляптими? QALAMPIR.UZ мазкур саволлар билан аҳоли вакилларига юзланиб, ижтимоий сўровнома ўтказди.

QALAMPIR.UZ мухбири микрофон тутганларнинг кўпчилиги президентлик сайлови қачон бўлишини билмаслиги, номзодларни ҳам танимаслигини айтган.

Қуйида жавобларнинг бир нечтасини келтирамиз:

  • “Сайлов қачон эканини билмайман. Номзодларни ҳам танимайман”;
  • “31 декабрда бўлса керак, номзодларни ҳам билмайман”;
  • “9 июлда бўлади. Номзодлардан эса фақат Мирзиёевни танийман”;
  • “Йўқ, сайлов қачон бўлишини билмайман. Менимча, номзод фақат Президент Мирзиёевнинг ўзи бўлса керак, бошқа ҳеч кимни танимайман”

Таҳририятнинг Telegram мессенжеридаги расмий саҳифасидаги сўров натижалари эса тамомила бошқа.

Онлайн сўровномада 22 мингдан ортиқ овоз берувчи иштирок этган. Иштирокчиларнинг катта қисми, яъни 85% президентлик сайловининг жорий йил 9 июлда бўлиб ўтишини тўғри топган. 7% овоз берувчи эса сайловнинг 9 сентябрь кунида бўлиб ўтади, деб ҳисоблайди. Шунингдек, 4% фуқаролар сайловни 30 декабрь, яна 4% иштирокчи эса 24 октябрь куни бўлиб ўтади, деган фикрда.

Бундан ташқари, “Президентликка номзодларнинг қайси бирини танийсиз?” деган саволга жавоб берган 2 893 нафар фуқароларнинг 75 фоизи амалдаги Президент Шавкат Мирзиёевни, 11 фоизи эса Улуғбек Иноятов, 7 фоизи Робахон Маҳмудова ва яна 7 фоизи эса Абдушукур Ҳамзаевни белгилаган.

Сўровноманинг тўлиқ шаклини QALAMPIR.UZ’нинг Youtube саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

сўровнома президентлик сайлови Президентликка номзодлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made