Ишхонангизда обрўйингизга путур етказиши мумкин бўлган одатлар ҳақида биласизми?

Фойдали

image

•  Сиз ҳамма нарсага розилик билдираверасиз

Ўз вазифаларингиздан қатъи назар, ўз фикрларингиз билан ҳисоблашмай, сўралган ҳамма ишни бажариб, бошқаларнинг кўз ўнгида очко ишлаб оляпман, деб ўйлашингиз мумкин. Аммо, аслида, бу кичик, аҳамиятсиз топшириқлар сизга масъулиятли ишларга ўтишингизда йўлингизда тўғаноқ бўлиш эҳтимоли юқоридир. Агар сиз ҳамма ишни бўйнингизга олаверсангиз, ёмон маънода ўрнингиз ўзгармас бўлиши мумкин. Улар ҳеч қачон тарғиб қилинмайди, чунки улар ҳозирда тайинланган одами томонидан қойилмақом бажарилади.

•  Сиз ҳаддан ташқари атрофдагилар учун ёпиқсиз

Ишга эътибор қаратишнинг ҳеч қандай ёмон жойи йўқ, лекин кун давомида ҳамкасбларингиз билан қандай муносабатда бўлишингизга эътибор бериш муҳимдир. Сиз ҳамкасбларингиз ёнидан ўтаётган вақтда уларга табассум қиласизми? Саломлашасизми? Кечирим сўрайсизми? Ёки жуда шошаётгандек ўзингизни кўрсатасизми? Баъзан ишга кўмилиб кетишингиз дўсти йўқдек ёки душманлик сифатида янглиш қабул қилинади. Аслида атрофингиздагилар сиз бажарадиган барча кичик ҳаракатларга эътибор беришади, шунинг учун қандай таассурот қолдираётганингизни ўйлаб кўринг.

•  Сиз фақат раҳбариятга эътибор берасиз

Раҳбарингиз мартабангиз учун муҳим бўлган ягона шахс эмас. Ҳамкасблар ҳам муҳимдир, Бошлиқда яхши таассурот қолдиринг, аммо ҳамкасблар билан муносабатларга зарар етказманг.

•  Сиз иш услубини ўзгартиришни хоҳламайсиз

Иш берувчилар тегишли корпоратив маданиятга мос келувчи ходимларни танлашга кўп куч сарфлашади, лекин ҳар доим ҳам бундай бўлавермайди. Агар, нотаниш шароитга тушиб қолсангиз, ўсишни истасангиз, унга мослашиш керак. 

•  Сиз жуда ҳам сергапсиз ёки камгапсиз

Керагидан кўра кўпроқ гапириш ва етарлича гаплашмаслик ўртасида нозик чизиқ бор. Бу мувозанатни ҳис қилиш жуда муҳимдир. Биринчидан, ҳамкасблар ўзингизга кўпроқ эътибор қаратишга ҳаракат қилаяпти, деб ўйлашади, иккинчи ҳолда, сизни қобилиятсиз ва аҳамиятсиз деб, тайинли сўз айтишмайди. Сиз ҳақингизда шундай ўйламасликларини истасангиз, керакли пайтда тинглашни ва керакли жойда гапиришга ўзингизни мослаштиришингиз лозим.

•  Сиз майда нарсалар бўйича раҳбариятдан ёрдам излайсиз

Агар сиз ҳамкасбларингиз билан жиддий қарама-қаршиликларга дуч келсангиз, раҳбариятнинг аралашувини талаб қилсангиз, буни албатта бажаринг. Агар кичик бир ҳодиса, ҳақоратли сўзлар ҳақида гап кетаётган бўлса, шикоят билан юқори турувчи раҳбарга чиқмаслигингиз керак. Раҳбарларга шикоят қилиш учун югурадиган киши ҳурмат қозонмайди. Можарони ўзингиз ҳал қилишга ҳаракат қилинг. 

•  Сиз ёмон одатларингизни эътиборсиз қолдирасиз

Ишдаги муваффақиятингизга ўзингиз эътибор бермайдиган, лекин ҳамкасбларингиз кўрадиган ёмон одатларингиз ҳалақит қилиши мумкин: сақич чайнайсиз, доимий равишда қулоқчинда қўшиқ эшитиб ўтирасиз, иш жойида тамаки чекасиз, бировнинг компьютерини ковлайсиз. Ёмон одатларни англаш учун атрофдагилар сизни қай тарзда кўришларини исташини тасаввур қилинг ва ўзингизни тутишингиз билан солиштиринг. Агар тасаввур қилган одамингиз сақич чайнамаса, хонасини мушукчалар расми билан безамаса, буни қилмаган маъқул.

•  Сиз юқори натижаларга эришмоқчисиз

Кўпчилик, биринчи навбатда, устунлик муваффақиятга олиб келади, деб ҳисоблайди. Бироқ, ҳар доим ҳам шундай эмас. Сизнингча, барчадан устун бўлишга интилишнинг ёмон томони йўқ. Аммо мактабдаги энг яхши аълочи ва юқорига интилувчи ўқувчиларни қандай қилиб ёқтирмасликларини эсланг. Шунингдек, офисда ҳам. Камтар бўлинг, ишингиз сиз учун гапирсин. Шундай қилиб, сиз бирон нарсага эришиш учун яширин ҳаракатлар ва зиддиятларда иштирок этишдан қочасиз.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг