Пойтахтдаги даҳшатли ЙТҲда 25 яшар йигит қурбон бўлди. Масъуллар нега ЙТҲ тафсилотларини яширмоқда?

Жамият

image

Жорий йилнинг 29 августидан 30 августига ўтар кечаси пойтахт Тошкентнинг Себзор кўчасида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Мазкур ЙТҲда 25 яшар йигит вафот этган. 

ЙТҲ тахминан соат 00:00 атрофида содир бўлган. Унда пойтахтнинг Ганга даҳасидаги йўл ўтказгичдан Себзор кўчасидаги тоннелга қараб катта тезликда ҳаракатланган Nexia автомобили тоннелга кираверишда хизмат фаолиятини олиб бораётган йигитни босиб кетган. Жароҳатланган йигит воқеа жойининг ўзида вафот этган. 

Гап шундаки, шу куни кеч соатларда тоннелда таъмирлаш ишлари олиб борилаётган бўлган. Тоннелга кириш металл тўсиқлар билан тўсилган. ЙТҲ қурбони эса ўша тўсиқлар олдида автомобилларни бошқа тарафга йўналтириб туришга масъул бўлгани айтилмоқда. Шу вақт катта тезликда келган Nexia автомобили тўсиқларни бузиб ўтиб, автомобилларни бошқа тарафга йўналтириб турган йигитни босиб кетган. 

Гувоҳларга кўра, ҳайдовчи маст бўлган ва воқеа жойидан қочишга уринган. 

QALAMPIR.UZ ушбу воқеа тафсилотларини аниқлаштириш учун Ички ишлар вазирлиги Йўл-ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига мурожаат қилишига қарамай, орадан шунча вақт ўтса ҳам ушбу ЙТҲ ҳақида ҳеч қандай ахборот берилмади. 

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 16  сентябрь куни ЙТҲ қурбонининг тўйи бўлиши белгиланганди. 

Ҳозиргача ЙҲХББ ва бошқа масъул идораларнинг ушбу ЙТҲ ҳақида расман хабар бермаётгани сабаб бизга қоронғу.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

1518

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг