... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Президентга мактуб: кирилл алифбосига қайтамизми?


15:53, 11.08.2017 Жамият
 8 758

Адабиётшунос олимнинг фикрича, лотин алифбоси ўзбек тили табиатига унчалик мувофиқ эмас ва шу боис мана, учинчи ўн йиллик тўлиб боряптики, кўпчилик ҳануз бу ёзувга мослаша олмаяпти.

Бугунги кунда Шуҳрат Ризаев адабиётшунос олим сифатида кўпчиликка маълум. Унинг “Давримиз виждони”, “Жадид драмаси”, ““Падаркуш”нинг шарофати” ва яна кўплаб асарлари ўзбек адабиётининг ривожи учун муносиб хизмат қилиб келмоқда.
 
Адабиёт билан ҳамнафас бундай инсонни ўзбек тили ва унга бўлган муносабат асло бефарқ қолдирмайди. Шу муносабат билан Шуҳрат Ризаев Президент Шавкат Мирзиёевга мазкур масала юзасидан мактуб йўллади.
 
Мактубда адабиётшунос ўзбек тилига эътибор сусайиб кетганидан ҳавотирда эканлигини айтган (“Китоб дунёси”, 9 август).
 
“Кўча-кўйдаги пешлавҳаларга қарасангиз, Ўзбекистонда эмас, ажнабий юртда юргандексиз. Унда-бунда кўзга ташланадиган “Дорихона” ёки “Миллий таомлар” деган ёзувларгина қаерда эканингизни ёдга солади. Очиғи, она тилимизнинг мавқеи ва келажаги билан боғлиқ ҳавотирли мулоҳазалар бисёр. Биз бугун ёш-у каттадан инглиз тилини билишни талаб қиляпмиз-у, ўзбек тилига бепарвомиз. Ҳакка чўқигандек чучмал тил ва ранго-ранг шева-ю лаҳжалар расмий-норасмий барча жабҳа-жараёнларга сингиб боряпти” дейилади мактубда.
 
Она тили мавқеини кўтариш учун эса хорижий ва миллий тажриба асосида “Ўзбек тили жамияти” тузиш лозимлиги таъкидланади, мурожаатда.
 
Шунингдек мактубда,  ўта оғриқли муаммо сифатида алифбо масаласига эътибор қаратилган. Қайд этилишича, лотин алифбоси ўзбек тили табиатига унчалик мувофиқ эмас ва шу боис мана, учинчи ўн йиллик тўлиб боряптики, кўпчилик ҳануз бу ёзувга мослаша олмаётир.
 
Адабиётшунос Шуҳрат Ризаев Президент Шавкат Мирзиёевга фурсат ўтмасидан кириллни – асосий, лотинни иккинчи алифбо сифатида қонунлаштиришни таклиф этади. 
Нигина Ҳакимова

Теглар:Шуҳрат Ризаев Адабиётшунос Шавкат Мирзиёев лотин алифбоси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Баходир
13:04 19.08.2017

Sherzodbe k 3 қатор жумлада 20 га яқин хато қилибсиз, Лотин алифбосига ўтиш билан 70 йиллик билим ва йиғилган илмий асослар келажак авлодга етиб бормай қолаяпти янгидан ҳаммасини еткизишга вақт ҳам имконятлар ҳам йўқ, бу билан яна илмий тарихий меросларимизни йўқотаяпмиз бу риволанишни йиллаб орқага суради, бир марта шундай бўлган эди (шуннинг учун шуро давригача бўлган авлодларимиз меросини йўқотганмиз). Шу хатони яна такрорлаяпмиз


ABS
17:52 11.08.2017

Офарин. Булар эканку мана... Аслида бу лотин алифбоси хаммани чалгитаяпти. Бир китобни сарлавхаси Лотинда ичидаги матни эса кирил алифбосида эди мана канака томошалар куйаяпти бу


Sherzodbe
16:17 11.08.2017

Kim etsa xam kottasini ebdi! Lotin alifbosi Uzbek tiliga tegishlidur lekn xozirgi paytda Usb kelayotgan yosh avlodlar urgan bulgan faqat biz qarrilar bilmiymza va tan olgisi kelmaydi wuning uchunam nima bugandayam Lotin alifbosida qiliw kerak dep uylayman!



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар