Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради

Жамият

image

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, фольклоршунос олим, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Тўра Мирзаев кеча, 29 сентябрь куни 84 ёшида вафот этди.

Тўра Мирзаев 1936 йил 6 март куни Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган. Халқ оғзаки ижодиётини кенг кўламда тадқиқ этишдан иборат фундаментал илмий мактабга асос солган. Эпосшуносликнинг кўплаб назарий масалаларини жаҳоншумул даражада ҳал қилган йирик фольклоршунос олим. У 2017 йилда Фанлар академияси академиги этиб сайланган.

Тўра Мирзаевнинг 600 дан ортиқ илмий, услубий, илмий-оммабоп ишлари эълон қилинган. Улардан 5 таси монография, 5 таси дарслик ва ўқув қўлланмалар, 45 таси китоб ва фольклор тўпламларидир. Олимнинг китоб ва мақолалари Россия, Германия, Туркия, Тожикистон, Қозоғистон, Туркманистон каби мамлакатларда ҳам нашр этилган. 24 фан номзоди ва 7 нафар фан доктори тайёрлаган.

QALAMPIR.UZ таҳририяти марҳумнинг яқинлари ва дўстларига ҳамдардлик билдиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Тўра Мирзаев

Баҳолаганлар

130

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар