Доллар, евро ва рублнинг расмий курси бирдан кўтарилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, эртага, 6 октябрдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:

1 АҚШ доллари 10 339 сўм 68 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 18 сўм 47 тийинга қимматлаган.

1 евро курси 12 110 сўм 87 тийинга баҳоланиб, 107 сўм 03 тийинга қимматлашди.

Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 20 тийинга кўтарилди. Хусусан, 1 рубль 132 сўм 27 тийин этиб белгиланган. 

Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк валюталар курси

Баҳолаганлар

400

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг