Наманган ва Навоий вилояти ҳокимлари тақдирланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони билан бир гуруҳ ҳокимлар турли унвон ва орденлар билан тақдирланди.

Хусусан, Наманган вилояти ҳокими Бозоров Хайрулло Ҳайитбоевич “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи” фахрий унвони билан тақдирланди.

Навоий вилояти ҳокими Турсунов Қобул Бекназарович “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланди.

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани ҳокими Бахрамов Аъзамхон Усманович “Фидокорона хизматлари учун” орденига муносиб кўрилди.

Тошкент вилояти Бекобод шаҳар ҳокими Файзуллаев Зафар Жаруллаевич “Дўстлик” ордени билан мукофотланди.

Қуйидагилар “Содиқ хизматлари учун” медали билан мукофотланди:

Адилов Жамбул Агитаевич – Тахтакўпир тумани ҳокими, Қорақалпоғистон Республикаси

Бойигитов Йўлчибой Ўринбоевич – Ёзёвон тумани ҳокими, Фарғона вилояти

Мирзакулов Батиржон Казакбаевич – Сайхунобод тумани ҳокими, Сирдарё вилояти

Нематова Наргиза Исамиддиновна – Олот тумани ҳокими, Бухоро вилояти

Бойкараев Асрол Рузиевич – Косон тумани ҳокими, Қашқадарё вилояти

Саломов Шерали Ҳусенович – Қоракўл тумани ҳокими, Бухоро вилояти

Сапарбаев Атабек Худайбергенович – Беруний тумани ҳокими, Қорақалпоғистон Республикаси

Тамикаев Абдивахоб Улашбаевич – Зангиота тумани ҳокими, Тошкент вилояти

Уринов Шухратжон Бекмахматович – Термиз тумани ҳокими, Сурхондарё вилояти

Худайбердиев Шункор Фармонович – Пастдарғом тумани ҳокими, Самарқанд вилояти

Шуниндек, Андижон вилояти Балиқчи тумани ҳокими Абдурайимов Жасурбек Одилович, Самарқанд вилояти Нарпай тумани ҳокими Жабборов Ботир Шукурович “Шуҳрат” медали билан тақдирланди.


Мақола муаллифи

Теглар

мукофот

Баҳолаганлар

184

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг