Кўтарилиш давом этади. Рустам Имомалига янги лавозим топширилди

Олам

image

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг тўнғич ўғли, пойтахт Душанбе мэри Рустам Имомали мамлакат парламентининг юқори палатаси Раиси этиб тайинланди.

Унинг ўринбосарлари сифатида Суғд вилояти раҳбари Ражаббой Аҳмадзода ва Тоғли-Бадахшон мухтор округи раҳбари Ёдгор Файзов иш бошлайдиган бўлди.  

Парламенти йиғилишида сўзга чиққан республика раҳбари Имомали Раҳмон барча сайланган ва тайинланган парламент аъзоларини табриклади.

“Мен, шунингдек, Рустам Имомали Раҳмонни Тожикистон Республикаси Миллий Мажлисининг Раиси этиб сайлангани , Ражаббой Аҳмадзода ва Ёдгор Файзовни Миллий Мажлиснинг биринчи ўринбосари ва ўринбосари лавозимига сайлангани билан табриклайман ва уларга муваффақиятлар тилайман”, деди давлат раҳбари.

Имомали Раҳмон Тожикистон парламентини чақириш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. Шу сабаб, бугун, 17 апрель куни мамлакатда парламентнинг юқори ва қуйи палаталари мажлислари бўлиб ўтди.

Рустам Имомали ким?

Рустам Имомали – юқорида маълум қилинганидек, давлат раҳбари Имомали Раҳмоннинг тўнғич ўғли.

У 1987 йилда туғилган. Тожикистон миллий университетининг “халқаро иқтисодий алоқалар” йўналишида тамомлаган.

Рустам Имомали Тожикистон божхона хизмати раҳбари, Коррупцияга қарши кураш агентлиги бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2017 йилнинг 12 январидан бошлаб, Президентнинг буйруғига асосан, Душанбе мэри этиб тайинланган.

У жорий йилнинг 27 март куни мамлакат парламентининг юқори палатаси аъзолигига сайланди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон

Баҳолаганлар

364

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг