АҚШ давлат котиби ўринбосари Қозоғистон ва Ўзбекистонга келади
Олам
−
20 Август 2019
3161АҚШ давлат котиби ўринбосари Дэвид Хейл 20-23 август кунлари Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташриф буюради.
Нур-Султонда Хейл АҚШ ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ҳамда икки томонлама ва халқаро масалалар бўйича ҳозирги яқин ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилиш учун юқори мартабали расмийлар билан учрашади.
У Қозоғистонда 20-21 август кунлари бўлади.
Шундан сўнг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашиш учун Тошкентга келади. Маълумотларга қараганда, Дэвид Хейл ва Марказий Осиёдаги беш мамлакат ТИВ раҳбарлари ўртасида C5+1 форматида учрашув ҳам бўлиб ўтади.
LiveБарчаси